Сирдарёда юк машинаси уриб юборган «Cobalt» ҳайдовчиси шифохонада вафот этди
Сирдарё вилояти Сирдарё туманида 2020 йил 16 декабрь куни «Cobalt» ҳамда юк автомобили тўқнашуви оқибатида 22 ёшли ҳайдовчи шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, автоҳалокат тонгги соат 04:30 атрофида содир бўлган. Ҳайдовчи Сирдарё туманидан кесиб ўтувчи йўлнинг четида машинаси тўхтиб, юкхонасини очиб кўраётган бўлган. Шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган юк машинаси қалин туман тушганлиги сабабли «Cobalt» автомобилини пайқамай, уриб юборган.
Бунинг оқибатида, «Cobalt» ҳайдовчиси воқеа жойида оғир тан жароҳат олиб, Сирдарё тумани марказий шифохонасига олиб борилган. Жонлантириш бўлимида кўрсатилган барча тез тиббий ёрдамга қарамай ҳайдовчи шифохонада вафот этган.
Аввалроқ Самарқандда «Lacetti» уриб юборган 16 ёшли қиз шифохонада вафот этгани ва Екатеринбургда йўл транспортҳодисаси оқибатида ўзбекистонлик 5 ёшли бола ва 27 ёшли аёл вафот этгани хабар қилинганди. Шуниннгдек, Тошкентда дарахтга бориб урилган «Malibu» ёниб кетгани хабар берилганди.