Янгийўлда содир бўлган ЙТҲ оқибатида «Cobalt» ва «Damas» ёниб кетди — фото
Тошкент вилояти Янгийўл туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида «Cobalt» ва «Damas» ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 26 декабрь куни соат 21:00 ларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани Қўшёғоч қишлоғи ҳудудидан ўтган Тошкент—Янгийўл—Оққўрғон автомобиль йўлининг 56-километрида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган С.Э. «Cobalt» русумли автомобилни бошқараётиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Э.А. бошқарувидаги «Damas» русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган. Тўқнашув оқибатида ёнғин юзага келган.
Оқибатда, «Damas» русумли автомобиль ҳайдовчиси 23 ёшли Э.А. ва йўловчиси 18 ёшли А.Ж.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Аввалроқ Наманганда юк машинасига бориб урилган «Nexia»даги 6 киши ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда таъмирланаётган йўлда «Cobalt» ағдарилиб кетиб, ҳайдовчи ҳалок бўлгани хабар қилинган.