Хивада фуқароларни 5,6 минг АҚШ доллар эвазига Норвегияга ишга юборишни ваъда қилган эркак ушланди

Хивада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фуқароларни Норвегияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарни қўлга олди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти ҳабар беради.

Мазкур ҳолат юзасидан бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳар бўлими томонидан текширув ўтказилган.

Шундан сўнг, фирибгар 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, улардан 5 600 АҚШ доллари эвазига Норвегия давлатига ишга юборишини ваъда қилгани аниқланган.

Аммо эркак 1 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар