Ўзбекистонда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун қабул қилинди

Шавкат Мирзиёев 5 июнь куни «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда маълумот, қонун ҳужжатлар бўйича миллий база порталида эълон қилинди.

Янги қонун давлат органлари, маҳаллий ҳокимиятлар органлари, давлат муассасалари ва корхоналари, мақсадли жамғармалари, шунингдек, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан қўлланилади.

Қонунда давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими шахсий манфаатлари, яқин қариндошлар ўртасида манфаатлар тўқнашуви ҳал қилиш бўйича махсус бўлинма киритилди.

Қонунга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш борасида махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Ушбу қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш тегишли Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан амалга оширилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач кучга киради.

Янгиликлар