«Саидазиз медгородок» лақаби билан танилган Саидазиз Саидалиевга нисбатан суд куни белгиланди

Саидазиз Саидалиев ва бошқа шахсларга нисбатан суд куни белгиланди. «Адолат» ахборот тизимлари комплексининг суд мажлислари жадвалига кўра, «Саидазиз медгородок» ҳамда яна 28 кишига нисбатан суд мажлиси 2024 йилнинг 11 июнь куни соат 10:00да жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида бошланади.

Судланувчиларнинг аксарияти товламачилик, фирибгарлик, безорилик, пора бериш, ўғрилик, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш каби қатор жиноятларда айбланмоқда. Жумладан, Саидазиз Саидалиев Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик), 165-моддаси 3-қисми “в” банди (Товламачилик), 168-моддаси 4-қисми “а” ва “в” банди (Фирибгарлик), 211-моддаси 3-қисми “а” ва “б” банди (Пора бериш), 242-моддаси 1-қисми (Жиноий уюшма ташкил этиш), 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 277-моддаси 2-қисми “б” ва “в” банди (Безорилик), 277-моддаси 3-қисми “а” банди (Безорилик) билан айбланмоқда.

Янгиликлар