Фоторепортаж: Тошкентда «KIA» автомобилларининг тақдимоти ўтказилди

Тошкент шаҳрида 5 октябрь, душанба куни «KIA Motors» томонидан 2 та янги автомобиль моделининг тақдимот маросими ўтказилди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар берди.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Унда 2 та янги автомобиль модели — «KIA Seltos» ва «KIA K5» намойиш қилинди.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Тақдим этилган биринчи автомобиль «KIA Seltos» замонавий ва спорт кўринишга эга бўлиб, K2 платформаси асосида ишлаб чиқарилган. Янги модель такомиллаштирилган қувват ва самарадорликни таъминловчи бир қатор замонавий двигателларга эга. Селтоснинг орқа қисми ҳам ўз синфидаги энг кенг ва «меҳмондўст» автомобиль ҳисобланади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

«KIA Seltos» кроссовернинг учта комплектацияда:

  • Luxe — 229 900 000 сўмдан бошлаб;
  • Style — 252 90 000 сўмдан бошлаб;
  • Prestige — 279 900 000 сўмдан бошлаб нархланган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, бренднинг барча автомобиллари сингари «Seltos» ҳам қатъий хавфсизлик стандартларига жавоб берадиган тарзда ишлаб чиқилган. Шунингдек, ҳайдовчиларга ёрдам тизимлари билан таъминланган. Эшикни очишга ҳаракат қилаётганда йўловчилар янги «хавфсиз чиқиш» ёрдамчиси туфайли яқин атрофда бошқа транспорт воситаларининг борлиги тўғрисида огоҳлантирилади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Иккинчи машина — «KIA K5». Ушбу машина тезкор силуетга эга. Седаннинг баландлиги 1445 мм, умумий узунлиги 4,905 миллиметргача, кенглиги 1860 мм. Янги «K5» ички қисми ўзининг дизайни ва лаконик меъморчилиги билан ажралиб туради.

«K5» бешта комплектацияда:

  • Comfort — 249 900 000 сўмдан бошлаб;
  • Luxe — 269 900 000 сўмдан бошлаб;
  • Prestige — 293 900 000 сўмдан бошлаб;
  • Style — 343 900 000 сўмдан бошлаб;
  • GT LIne — 369 900 000 сўмдан бошлаб нархланган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Маълумотларга кўра, «K5» 8 дюймли дисплей ва кучли олти карнай атроф-муҳит овоз тизими билан жиҳозланган. Ушбу тизим овознинг энг юқори сифатини, йўловчиларнинг овозли тасвирга тўлиқ мослашишини таъминлайди. Янги моделда учун пассив ва фаол хавфсизлик, ҳайдовчига ёрдам бериш тизимлари тақдим этилган. Уларнинг барчаси ҳайдовчи ҳамда йўловчилар учун ҳар қандай саёҳатда юқори даражадаги ҳимояни таъминлайди.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Маълумот ўрнида, Жиззахда ноябрдан «KIA» автомобилларининг янги моделлари ишлаб чиқарилади. Биринчи босқичда заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 минг донани ташкил этади. Иккинчисида 2022 йил якунига қадар пайвандлаш, кузовни бўёқлаш ва йиғув цехлари ишга туширилганидан кейин ушбу кўрсаткич 100 мингтага кўпаяди.

Aвтомобилларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган технологик линия «KIA Motors»нинг Россиядаги минтақавий бош ваколатхонаси иштирокида яратилган. Компания ўз тажрибаси ва экспертизасини «Roodell» раҳбарияти билан ўртоқлашиб, ҳамкорликни муваффақиятли давом эттириши кутилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган «KIA» автомобилларининг нархлари эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар