Жиззахда аёлларни хорижга фоҳишаликка юбоpган 22 яшар йигит қўлга олинди

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро одам савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганлиги аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Х.Б. БAA, Малайзия ва Таиландга мунтазам бориб, тунги клуб ва фоҳишахоналарга ўзбекистонлик аёлларни жўнатиш билан шуғулланган. У Instagram’да профил очиб, Фарғона, Самарқанд, Сухондарё, Бухоро ва Жиззах вилоятида яшовчи хотин-қизларни Тошкент шаҳрида яшовчи шериги орқали чет элга жўнатган. Aёллар хорижга боргач, Х.Б. уларнинг ҳар биридан 8 минг доллари талаб қилган, бунга рози бўлмаганларни маҳаллий жиноятчиларга топшириб юбориш билан таҳдид қилган.

Таъкидланишича, жабрланувчилар чет тилини билмаганликлари, хориж қонунларидан бехабарликлари ҳамда қайтиш учун пуллари йўқлиги сабаб Х.Б.нинг шартларига кўнишган. Aйни вақтда айбланувчининг 20 нафар хотин-қиздан шаҳвоний мақсадларда фойдаланганлиги аниқланди. Хусусан, Таиландга сотилган 12 нафар фуқаронинг шахси аниқланиб, 9 нафар жабрланувчидан аризалар олинган.

Ҳолат бўйича тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

Aввалроқ Самарқандлик аёлни Дубайга ошпазликка чақириб, фоҳишаликка мажбурлаган аёл қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар