Тошкент шаҳрида спа салонни фоҳишахонага айлантирган эркак қўлга тушди
Тошкент шаҳрида 26 сентябрь, шанба куни спа салонда интим хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, 26 сентябрь куни соат 22:55 да Учтепа туманида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида 52 ёшли А.Х. 600 минг сўм эвазига спа салонда хилват учун жой ажратиб берган.
Бошқарманинг қайд этишича, мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ самарқандлик аёлни Дубайга ошпазликка чақириб, фоҳишаликка мажбурлаган аёл қўлга олингани ва Тошкентда қизларни 1000 доллар эвазига Туркияга фоҳишаликка юбораётган аёл ушлангани ҳақида хабар берилганди.