Тошкентда уч нафар ўсмир қиз спа салон очиб, номақбул ишлар билан шуғулланаётгани аниқланди (видео)
Тошкент шаҳри Учтепа тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан 20 август, пайшанба куни тумандаги «Гузар» маҳалласида Тошкентга ишлаш учун келган қизларнинг спа салон очиб, номақбул ишлар билан шуғулланаётгани бўйича йиғилиш ташкил этилди. Бу ҳақда Учтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, мазкур маҳаллада уч нафар ўсмир қиз спа салон очиб, номақбул ишлар билан шуғулланаётгани аниқланган. Шу туфайли, мазкур маҳаллада йиғилиш ўтказилиб, қизларга маслаҳат берилган, уларни касб-ҳунарга йўналтириш юзасидан ташкилотчилар томонидан таклифлар берилган. Маҳалла раиси ва профилактика инспектори ушбу ҳолат бўйича ҳужжат расмийлаштирган.
Аввалроқ Шайхонтоҳурда ўсмирлар ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида бир бола пичоқлангани ҳамда Бухорода қайнатасининг фоҳишаликда айблаб, доимий зулмларига чидолмаган келин устига бензин сепиб, ўзини ёқиб юбориши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.