Наманганда уйида фоҳишахона сақлаган аёл қўлга олинди
Наманган шаҳри «Тўқувчи» маҳалласидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аёл ўз хонадонида фоҳишахона сақлагани аниқланди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида хабар берилди.
Хабарга кўра, жиноят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тунги рейд чоғида ошкор бўлган. 40 ёшли аёл 150 минг сўм эвазига Наманган шаҳрида яшовчи 52 ёшли эркак ва 45 ёшли аёлнинг ишқий муносабатларига шароит яратиб берган.
Қўшмачи аёл қилмишига ишсизлиги сабаб эканини айтган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти, дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкентда фоҳишалик қилаётган 2 нафар қиз қўлга олингани, Қўқонда уйида фоҳишахона ташкил этган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.