Қўқонда уйида фоҳишахона ташкил этган шахс ушланди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро аризасига асосан 31 июль куни вилоят Миллий гвардия бошқармасининг Қўқон шаҳар бўлинмаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Данғара туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Қайд этилишича, «Чинобод» маҳалласида яшовчи 47 ёшли фуқаро С.М. уйида фоҳишахона ташкил этган. У ерда 250 000 сўм пул эвазига 2 нафар фуқаронинг ахлоққа зид ҳаракатларига шароит яратиб берилганлиги аниқланган. Пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара туман ИИБ томонидан фуқаро С.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада қўшмачилик қилган аёлдан 2000 доллар талаб қилиб, уни жинсий алоқа қилишга мажбурлаган ИИО вакили қўлга олинганди.

Янгиликлар