Тошкентда фоҳишалик қилаётган 2 нафар қиз қўлга олинди
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида фоҳишалик билан шуғулланаётган 2 нафар қиз қўлга олинди.
Маълум қилинишича, Юнусобод туман Ички ишлар бошқармаси ходими фоҳишаликда гумонланаётган қизлардан бирининг телефонига қўнғироқ қилган. Ўзини мижоз сифатида таништирган ходим қизлар билан нарх келишиб, Юнусобод туманида ўзи айтган манзилга келишларини айтган.
Aйтилган жойга етиб келган қизлар Юнусобод туман ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган ҳамда туман тергов бўлимига олиб борилган.
Қайд этилишича, ҳужжатлар расмийлаштирилаётганда қизлар фоҳишалик қилаётганини тан олмаган ва ИИБ ходимига келишишни таклиф этган. Телефонда бўлган суҳбат қўйиб берилганда қизлардан бири чидаб ўтира олмаган, тажовузкорлигини намойиш этган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Aввалроқ Қўқонда уйида фоҳишахона ташкил этган шахс ушлангани маълум қилинган эди. Кейинчалик Тошкентда қўшмачилик билан шуғулланган 68 ёшли фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилди.