Тошкентда қўшмачилик билан шуғулланган 68 ёшли фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига 4 август куни қўшмачилик жинояти билан боғлиқ хабар келиб тушган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 4 август, сешанба куни соат 23:00 да 68 ёшли С.К. 500 000 сўм эвазига саломатлаштирувчи марказлардан бирида икки ёшга хилват учун хона тақдим этган.

Ҳолат юзасидан фуқаро С.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Aввалроқ Қўқонда уйида фоҳишахона ташкил этган шахс ушлангани ҳақда хабар берилганди. Қайд этилишича, «Чинобод» маҳалласида яшовчи 47 ёшли фуқаро С.М. уйида фоҳишахона ташкил этган. У ерда 250 000 сўм пул эвазига 2 нафар фуқаронинг ахлоққа зид ҳаракатларига шароит яратиб берилганлиги аниқланган.

Янгиликлар