Murad Buildings «2020 йилнинг энг яхши иш берувчиси» танлови ғолиби бўлди

«DaVinci Management Consulting» компанияси томонидан 5 ноябрь куни ҳар йили ташкил этиладиган «Йилнинг энг яхши иш берувчиси» мукофотининг тақдирлаш маросими тарихда илк бор онлайн тарзда бўлиб ўтди. Шуниси эътиборлики, карантин ва унинг кўпчилик учун таъсир қилган оқибатларига қарамай, мукофотнинг бешинчи юбилейига бўлган қизиқиш сўнгани йўқ.

Murad Buildings, шу йил ҳам, мамлакатнинг таниқли компаниялари билан бир қаторда ўз тоифасида муносиб ўрин эгаллаб, «2020 йилнинг энг яхши иш берувчиси» мукофотига сазовор бўлди. Мукофот натижалари 1356 та эксперт, ўрта ва юқори даражадаги менежерлар орасида ўтказилган тадқиқотлар хулосасига таянади. Мазкур тадқиқот 2020 йил апрель ойидан сентябрь ойигача ўтказилган.

Энг иш берувчилар учун тақдим этиладиган ушбу мукофотнинг ўзига хос хусусияти нимада?

Биринчидан, бу ҳар қандай муваффақиятли компаниянинг эришган ютуқлари ортида ходимлар, жамоа, ўз касбини яхши кўрадиган, ишини кўзини биладиган инсонлар турганлигини эътирофидир.

Иккинчидан, бу компанияда ўзига хос анъаналари ва корпоратив маданияти мавжудлиги кўрсаткичидир. Буларнинг барчаси компания қадриятлари, принциплари ва келажак ҳақидаги тасаввурлари билан уйғунлашганида кўплаб иш изловчилар учун қизиқарли ва жозибали омил сифатида хизмат қилади.

Учинчидан, компанияни бўлажак иш жойи сифатида танлашдаги муҳим мезонларидан бири бу компаниянинг шуҳрати ва яхши номидир. Компания ўз обрў-эътиборига йиллар мобайнида йиғилиб келган кичик ғалабалардан тортиб, катта ютуқлар эвазига эришади. Компаниянинг «ташқи баҳолаш»га тайёрлиги ва бу каби рейтингларда иштирок этишининг ўзи ҳам, компания мақомини оширади, унинг очиқлига ҳақида дарак беради ва инсонлар ишончини қозонишига ёрдам беради.

Тўртинчидан, ҳар қандай муваффақиятли компания бу тинимсиз ривожланиш жараёнига ўхшайди. Бу жиҳатдан компания оддийдан мураккабга, кичикдан улканлик сари ўтиши ва буларнинг барчаси замирида фақат компанияда ишловчиларнинг фойдаси учун эмас, балки меҳнат қиладиган инсонларнинг фидойилиги, компания ишлаб чиқарадиган маҳсулоти орқали кўплаб бошқа инсонлар муаммоларини ҳал қилиш ва дунёни янада кўркамроқ жойга айлантириш ғояси ётади.

Бешинчидан, компаниянинг у ёки бу соҳадаги муваффақиятини ижобий баҳолаш, компания ва унинг ходимларининг янада ўсишга туртки бўлади. Ходимларнинг улкан мақсадлар сари интилишлари ва компанияда инсон ресурларини ривожланитиришга алоҳида эътибор бериш, комания муваффақиятининг энг муҳим омили сифатида хизмат қилади.

Murad Buildings мамлакатнинг илғор компаниялари қаторида ўзининг энг муҳим ва қадрли ресурс бўлмиш – инсон капиталини ривожланишида юқорида эслатиб ўтилган барча фазилатларга эга. Компания 17 йилдан буён кўчмас мулк соҳасида кўплаб мавжуд ва янги лойиҳаларни ривожлантиришда ишонч билан ҳаракат қилиб келмоқда.

Бу, шунингдек, Murad Buildings иштирок этган барча халқаро лойиҳаларга нисбатан ҳам тааллуқли. Компания туркиялик ҳамкор «O‘zguven» билан биргалика «Tashkent City»да энг улкан лойиҳа — Nest One, Ўзбекистонда биринча ва ягона осмонўпар биносини барпо этмоқда. Шунингдек, Murad Buildings қозоғистонлик BI Group билан шерикчилика янги «NRG» брендини яратди. «NRG» компанияси пойтахтнинг бир неча туманларида янги форматдаги, ўзининг қўлайлиги ва мустаҳкамлиги билан ажралиб турувчи янги турар жой мажмуаларини барпо этишни бошлаб юборган.