Вобкент туманининг барча ҳудудлари 7 ноябрь куни табиий газдан вақтинча узилади

Бухоро вилояти Вобкент туманининг барча ҳудудлари 7 ноябрь куни табиий газ таъминотидан вақтинча узилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 7 ноябрь, шанба куни соат 06:00 дан 18:00 га қадар газ таъминоти Вобкент туманида вақтинчалик тўхтатилади. Хабарга кўра, туман ҳудудида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ушбу қарор қабул қилинган.

«‘Ҳудудгаз Бухоро’ газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар учун етказилаётган ноқулайликларга узр сўрайди», дейилади хабарда.

Бундан аввал Каттақўрғон шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар