Тошкентда 15 декабрдан баъзи автобуслар йўналиши ўзгаради

Тошкент шаҳрида 15 декабрдан 10 та автобус йўналиши ўзгаради. Бу ҳақда шаҳар Транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, айрим автобуслар йўналишини ўзгартириш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги «Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 157-сонли қарорига асосан автобус йўналишларининг ўзаро ҳаракат йўналишини такрорлашини камайтириш мақсадида амалга оширилади.

Қайд этилишича, ҳозирда Тошкент шаҳридаги автобуслар йўналишлари тармоғини мақбуллаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Шу мақсадда 2020 йилнинг 15 декабрь санасидан қуйидаги автобус йўналишлари мақбуллштирилади: № 26, 79, 83, 96, 112, 114, 148, 152, 184, 185.

Фото: Транспорт бошқармаси ахборот хизмати

Aввалроқ Ўзбекистонда йўловчи ташувчи корхоналар харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби ишлаб чиқилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда вилоятлараро автобус қатновлари тўлиқ тиклангани маълум қилинган.

Янгиликлар