Тошкентда йўл талашган 2 автобус бир-бирига урилиб кетди — видео

Тошкент шаҳрида 4 декабрь, жума куни йўл талашган 2 автобус бир-бирига урилиб кетди.

Кадр: Telegram

Таъкидланишича, ҳодиса соат 07:48 да 72 ва 148-йўналишда ҳаракатланувчи «Mercedes» ва «Isuzu» автобуслари йўловчи талашиб катта тезликда хавфли равишда ҳаракатлангиши оқибатида рўй берган. Ушбу ҳодиса автомобилдаги видеорегистраторга қайд этилган.

Тасвирда икки автобус бир-бирига жуда ҳам яқин масофада катта тезликда ҳаракат қилаётгани акс этган. Натижада «Isuzu» автобуси «Mercedes»га олд ён тарафи билан урилган.

Аввалроқ Тошкентда йўловчи автобус «столба»га урилиши оқибатида 5 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида йўналишли автобуслардан бири ёниб кетгани ҳамда Пайариқда автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида машина йўл четига ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар