Пайариқда автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида машина йўл четига ағдарилиб кетди (видeo)

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 5 ноябрь куни «Isuzu» автобуси бошқарувни йўқотиши натижасида ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 5 ноябрь куни Пайариқ туманининг Шоҳизинда—Челак—Пайариқ автомобиль йўлининг 5-километрида «Isuzu» автобуси бошқарувни йўқотиши натижасида ағдарилиб кетди. Натижада 2 киши енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Қолган йўловчиларнинг аҳволи яхшилиги айтилган.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Ургут туманида 2 ноябрь, душанба куни «ГАЗ-53А» юк машинаси йўлнинг четки қисмига ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар