Ургутда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида юк машинаси ағдарилиб кетди

Самарқанд вилояти Ургут туманида 2 ноябрь, душанба куни «ГАЗ-53А» юк машинаси йўлнинг четки қисмига ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси

Таъкидланишича, 3 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда «ГАЗ-53А» юк машинаси йўлнинг четки қисмига ағдарилиб кетганлиги акс этган видеолавҳа тарқалган. Мазкур ҳолат 2 ноябрь куни соат 15:00 да Ургут тумани «Мўминобод-1» маҳалласининг ички йўлида содир бўлган.

Ушбу юк машинасининг ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг четидаги ариққа тушиб кетган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Аввалроқ Қамчиқ довонида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида юк машинаси ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар