Қамчиқ довонида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида юк машинаси ағдарилиб кетди

Қамчиқ довонида 22 октябрь куни Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлининг 200-километрида «КIA» юк машинаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бўлими қутқарувчилари етиб келган. Ҳайдовчининг қўлидан олган жароҳати жиддий бўлмаганлиги сабабли шифохонага ётқизилмаган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Aвтомобиль махсус техника ёрдамида энг яқин хизмат кўрсатиш шохобчасига олиб борилган. Ички ишлар вазирлиги йўл-патруль хизмати ходимлари ушбу жараёнда иштирок этган.

Аввалроқ Наманган шаҳрида 2 та юк машинаси тўқнашиши оқибатда ҳайдовчилардан бири, Жомбойда «Lacetti» юк машинасига урилиши оқибатида эса икки киши ҳалок бўлганди. Шунингдек, Вобкентда йўл четидаги автобусга «Isuzu» келиб урилиши оқибатида 2 киши шифохонага ётқизилганди.

Янгиликлар