Жомбойда «Lacetti» юк машинасига урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (фото)

Самарқанд вилояти Жомбой туманида 19 октябрь соат 6:30 да «Lacetti» ва юк машинаси иштирокида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ахборот хизмати

Хабарга кўра, воқеа туман ҳудудидан ўтувчи Олмаота—Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг 1074-километридада содир бўлган. Маълум қилинишича, 1982 йилда туғилган Б.Н «Lacetti» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтда эътиборсизлик туфайли йўлнинг бурилиб олиш қисмида ўзидан олдинда бўлган «Газ-5327» русумли юк машинасининг орқа қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ахборот хизмати

Хабарда айтилишича, мазкур ЙТҲ оқибатида «Lacetti» автомашинаси ҳайдовчиси Б.Н ва 1987 йилда туғилган йўловчиси Б.Ю. оғир даражадаги тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган. Шунингдек, «Lacetti» автомашинаси йўловчилари 1975 йилда туғилган Т.Ҳ, 1989 йилда туғилган Т.Д. ҳамда 1983 йилда туғилган Т.Б. турли тан жароҳатлари билан Жомбой тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ахборот хизмати

Ҳозирда маскур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Aввалроқ Пахтачида «Isuzu» ва «Lacetti» иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ҳамда Оқдарёда «Lacetti» юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида икки йўловчи ҳалок бўлгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар