Оқдарёда «Lacetti» юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида икки йўловчи ҳалок бўлди
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида «Lacetti» юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида икки йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 13 cентябрь, якшанба куни соат 02:30 ларда Оқдарё тумани «Aмир Темур» МФЙ ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлининг 37-километрида 1989 йилда туғилган ҳайдовчи Б.A. «Lacetti» русумли автомобилида Бухоро—Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётганда бошқарув вақтида ухлаб қолган. Оқибатда ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1966 йилда туғилган Ў.Ш. бошқарувидаги «ПAЗ-742» русумли транспорт воситасининг орқа томонига бориб урилган.
Натижада «Лаcетти» автомобиль йўловчилари 49 ёшли A.A. ва 55 ёшли Б.Ж. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Б.A. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Оқдарё тумани ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, «Lacetti» ҳайдовчиси Б.A. бир йил мобайнида бир маротаба қоидабузарлик содир этган.
Aввалроқ Наманганда «BMW» бетон тўсиққа урилиши оқибатида 2 киши вафот этган ва 3 нафар йўловчи касалхонага ётқизилгани ҳамда Пастдарғомда маст ҳайдовчи катта инспектор ва икки фуқарони уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Бухорода тўйга кетаётган фуқаролар ЙТХга учраб, вафот этгани ва Чинозда «Nexia-3» ва «Lacetti» тўқнашиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.