Самарқандда юқори тезлик оқибатида «ЗИЛ» юк машинаси ағдарилиб кетди

Самарқанд вилояти «Булунғурариқ» маҳалласида «ЗИЛ» юк машинаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Булунғур тумани ҳокимлиги хабар қилди.

Фото: Булунғур тумани ҳокимлиги

Маълум қилинишича, воқеа маҳаллий халқ тилида «Қора ариқ» деб аталувчи жойда содир бўлган. Мазкур жойда кичик бурилиш бўлган ва ҳайдовчи юқори тезликда бўлганлиги сабабли бошқарувни йўқотган. Aвтотранспорт ҳайдовчиси ва бошқа шахсларга зарар етмаган.

Фото: Булунғур тумани ҳокимлиги

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ургутда «ЗИЛ» ва «Cobalt» тўқнашиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани ҳамда Қамчиқда юк машинаси ва юк поезди иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар