Қамчиқда юк машинаси ва юк поезди иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)
Қамчиқда юк машинаси ва юк поезди иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, айни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари юк машинаси ва ҳаракатдаги юк поезди иштирокидаги авария оқибатларини бартараф етмоқда. Aвтоҳалокат Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлининг 185-километрида содир бўлган. Юк автомобили ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиб, юк поезди билан тўқнашув содир этган. Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар йўқ, дейилади хабарда.
Аввалроқ Ғиждувонда «Москвич»нинг ариққа ағдарилиб кетиши оқибатида икки йўловчи вафот этганди.
Шунингдек, Ўзбекистон туманида юк машинаси уриб юборган фуқаро воқеа жойида вафот этгани, Наманганда «Мatiz» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлиши оқибатда велосипедчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.