Тошкентда йўловчи автобус «столба»га урилиши оқибатида 5 киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрида 25 ноябрь, чоршанба куни 17T-сонли йўналишда ҳаракатланаётган «ISUZU» русумли йўловчи автобус сим ёғочга бориб урилиши оқибатида 5 киши жароҳатланди. Ушуб ҳодиса юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, 25 ноябрь куни эрталаб соат 07:40 атрофида 17T-сонли йўналишда ҳаракатланаётган, 18-Автобус саройи тасарруфидаги, давлат рақами 01 467 UAA бўлган, «ISUZU» русумли автобус Бешқайрағоч кўчаси бўйлаб, Кичик ҳалқа йўли томон бошқариб кетиш чоғида, Уч-тепа тумани, 201-уй қаршисида турган сим ёғочга келиб урилган. Оқибатда, ҳайдовчи ҳамда 4 нафар йўловчи тан жароҳати олган, шундан сўнг дарҳол барча жабрланганлар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятининг Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси томонидан хизмат суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Вобкентда йўл четидаги автобусга «Isuzu» келиб урилиши оқибатида 2 киши шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар