«Эримни Африкадан топдим». Муниса Ризаева турмушга чиқаётганини айтди — видео

Хонанда Муниса Ризаева Instagram’даги жонли эфирида турмушга чиқаётгани ҳақида гапирди. Хонанданинг сўзларига кўра, тўй 2021 йил январь ойи охири ёки февраль ойи бошларида бўлиб ўтади.

Фото: Instagram / @munisarizaeva

Муниса бўлажак турмуш ўртоғи ўзидан кичикроқ эканини таъкидлаган, аммо ёшини айтмаган.

«Яхши инсон, мени жда ҳурмат қилади, мен учун ҳаётида ҳамма нарсага тайёр, энг асосийси менга ижод қилишга ва қўшиқ айтишга рухсат беради» — деди хонанда.

Шунинигдек, Муниса бўлажак турмуш ўртоғи унинг ижодини яхши кўришини, мухлиси эканини маълум қилган. Аммо унинг ўзи санъат соҳасида эмаслигини ҳам айтган. Мухлисларидан бири унинг эри қаердан эканлигини сўраганида, эримни Африкадан топдим, деб жавоб берган. Нега ўзидан ёшроқ одамни танлаганлиги ҳақидаги саволга қўшиқчи барча тенгдошлари аллақачон оила қурганлигини айтган. Маълумот учун, хонанда 34 ёшда. Ҳозирда у чет элда таътилда.

Аввалроқ Муниса Ризаева ўртаҳол оилага келин бўлмаслигини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Муниса Ризаева кийинишини танқид қилган Аброр Мухтор Алий билан судлашмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди. Хусусан, хонанда ўзининг Instagram саҳифасига жойлаштирган сурати остида қолдирилган Аброр Мухтор Алий ҳақидаги изоҳларга «Мен у билан нимани ‘разбор’ қиламан? У билан судда кўришаман», деб жавоб берган. Шундан сўнг Шаҳзода Муҳаммедова Муниса Ризаеванинг 5 маҳал намоз ўқишини айтган.