«Нега мен аёл киши бўлиб, ўғил болани бой қиларканман?» Муниса Ризаева ўртаҳол оилага келин бўлмаслигини айтди

Хонанда Муниса Ризаева мухлисларининг тўй ҳақидаги саволларига жавоб берди ва турмушга чиқадиган инсони ақлли, ўқимишли, оиласини боқа оладиган бўлиши кераклигини айтди.

Фото: Instagram / @munisarizayeva

Хонанда Instagram саҳифасига жойлаштирган сурати остида «Тўй нима бўлди? ‘Альфонс’ топдингизми? Пулига қараманг, тегинг бирортасига, ўртача оила бўлса, ўзингиз бой қиласиз», дея қолдирилган изоҳларга:

«Йўқ, ‘Альфонс’ қидирмаяпман. Чунки ‘Альфонс’ни қидириш шарт эмас. ‘Альфонс’ эшик тагида кутиб ўтиради-ку! Мен, умуман, ҳеч кимни қидирмаяпман. Аёл кишига ярашмайди. Менга қидириб юриш ярашмайди. Худога шукур, уйланмоқчи бўлган йигитлар жуда кўп. Сиз мен учун умуман хавотир олманг! Раҳмат.

Сиз ўзингиз ‘Альфонс’га тегинг, пулга қараманг! Нега мен аёл киши бўлиб туриб, ўғил болани бой қилар эканман?

Гап бойликда ҳам эмас. Ақлли бўлиши керак! Мен аёл киши бўла туриб, 34 ёшимда ўзим пул топаман. Ота-онам менга бир тийин ҳам беришмайди! Ўғил бола бўлиб туриб, ҳеч нарсага эришмаган бўлса, менга бунақасининг нима кераги бор? Менга ‘неудачник’ керак эмас! Менга ўқимишли, ўз оёғида мустаҳкам турадиган, иймонли, Аллоҳдан қўрқадиган инсон керак! Ота-онасини, ҳурмат қиладиган, ҳаммани бирдек кўрадиган инсон керак! Ҳеч қачон кеч эмас! Аллоҳ ўзи билади! Мен Аллоҳга топширганман ўз ҳаётимни!» — дейди хонанда.

Аввалроқ Муниса Ризаева кийинишини танқид қилган Аброр Мухтор Алий билан судлашмоқчи бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Ситора Олимжонова туғилажак фарзанди ва унинг отаси ҳақидаги саволларга жавоб берган. Бундан ташқари, Зарина Низомиддинова фарзандининг отаси ва Москвадаги ҳаёти ҳақида гапирган.

Шоу-бизнес