Актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров Ўзбекистонда нима учун юқори сифатли фильмлар суратга олинмай қолгани билан ўртоқлашди

Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

Томошабинлар кўпинча юқори сифатли ўзбек фильмлари йўқлигидан шикоят қиладилар ва аввалги лойиҳалар анча қизиқарли бўлганини эслашади.

Комедия роллари билан танилган машҳур актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров ушбу ҳолатга изоҳ беришга қарор қилди.

«Фильм суратга олиш ҳақидаги саволга жавоб бера олмайман, чунки мен актёрман. Яхши лойиҳа бўлса, бориб ўз ролимни ўйнайман», — деб ўртоқлашди у.

Бундан ташқари, актёр ҳозирда вайнларни суратга олишга ҳаракат қилаётганини, чунки у фойдаланувчилар орасида машҳурликка эришаётганини таъкидлади.

Шоу-бизнес