Актриса Ситора Олимжонова туғилажак фарзанди ва унинг отаси ҳақидаги саволларга жавоб берди

Актриса Ситора Олимжонова Instagram саҳифасида ҳомиладорлиги, турмуш ўртоғи, касби ҳақида мухлисларидан келган саволларга жавоб қайтарди.

Фото: Instagram «sitora_alimjanova»

Ситора Олимжонова ҳаётда энг муҳим нарса оила эканлиги, турмуш ўртоғининг ғамхўрлиги ҳақида ёзиб қолдирган. Шунингдек, актриса эридан 7 ёш кичиклигини маълум қилган.

Фото: Instagram «sitora_alimjanova»

Фото: Instagram «sitora_alimjanova»

«Чақалоқни лайлак ташлаб кетдими?», деган саволга эса актриса «ҳа, лайлак» (кулиб) дея жавоб қайтарган. Шунингдек, у фарзанди яқинда дунёга келиши, аммо ўзи дунёга келтириши ёки кесарча кесиш амалиётидан фойдаланишида бир қарорда эмаслигини маълум қилган.

Шунингдек, ундан қандай ролни ижро этишни хоҳлаши сўралганда «Томда яшовчи Карлсон», деб жавоб қайтарган. У учун энг яхши актёр кимлиги сўралганда Шоҳруҳ Ҳамдамовни айтиб ўтган.

Фото: Instagram «sitora_alimjanova»

Олимжонова унинг учун қора ранг ва ҳар қандай яхши китоб энг севимли нарсаси эканини таъкидлаган.

Фото: Instagram «sitora_alimjanova»

Инсонлардаги қайси иллатларни қоралаши сўралганда «иккиюзламачилик, хушомадгўйлик ва хўжакўрсинлик» деб жавоб қолдирган.

Аввалроқ Instagramʼдаги энг кўп обуначига эга ўзбек шоу-бизнеси юлдузлар рейтинги, хонанда Санжай ўзбеклар ўртасида бирдамлик йўқлигини айтгани учун танқид қилингани ҳақида маълум қилинган.

Шунингдек, Instaʼблогер Дониёр Каюмов «Tashkent city»да ўзидан 15 ёш катта актриса Ситора Фармоновага севги изҳор қилгани ҳақида хабар қилинганди.

Шоу-бизнес