Акробатлар ва цирк артистлари — Муниса Ризаева ўзининг туғилган кун совғасини кўрсатди (видео)
Ўзбек шоу-бизнеси юлдузи Муниса Ризаева бугун 21 октябрь куни ўзининг туғилган кунини нишонламоқда.
Қўшиқчи ўз Instagram саҳифасида 34 ёшига бағишланган сюрпризнинг видеосини мухлислари билан бўлишди.
Туғилган кунида хонанда учун акробатлар, конфет, шар, цирк артистлари, мусиқа ва кўплаб гуллар билан шоу намойиш этилган. Кўп қаватли торт шоунинг якунига айланган.
https://www.instagram.com/tv/CGlCP-EDT5N/
«Менинг туғилган куним. Табрикларингиз учун барчангизга раҳмат. Улар мени жуда ҳам ҳайрон қолдиришди. Ҳайратдаман. Бундай сюрприз учун чин қалбимдан ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман! Мен сизнинг муҳаббатингизни қадрлайман ва барчангизни янада яхши кўраман», — деб ёзади Муниса Ризаева.
Эстрада юлдузи қариндошлари, ҳамкасблари ва мухлисларининг табрикларни билан фаол равишда бўлишишда давом этмоқда. Шунингдек, у туғилган кунини кечқурун яқинларининг тор доирасида нишонлашини маълум қилди.
Аввалроқ Муниса Ризаева Андижон ҳокимининг уйидаги маросимда хизмат қилгани хабар қилинган эди.