«Ҳаммамиз зино қилганмиз». Муниса Ризаева Instagram’даги жонли эфирда саволларга жавоб қайтарди

Хонанда Муниса Ризаева ўзининг Instagram саҳифасидаги жонли эфирида «Зино қилганмисиз?» деган саволга жавоб берди.

Фото: Yandex Images

Хонанда ўзининг Instagram саҳифасидаги жонли эфирида мухлислар томонидан келаётган турли хил саволларга жавоб берган. Саволларнинг орасида бир мухлис томонидан келган «Зино қилганмисиз?» мазмунидаги саволга Муниса Ризаева «Ҳаммамиз зино қилганмиз», дея жавоб қайтарган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хонанда Муниса Ризаева Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қизи 19 ёшга тўлиши муносабати билан 16 август куни ташкил этилган туғилган кун тантанасида хизматда бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Хонанда Муниса Ризаева ўзининг Instagram саҳифасидаги жонли эфирида кийинишини танқид қилган Аброр Мухтор Алий ҳақидаги фикрларга «У билан судда кўришаман» дея изоҳ қолдиргани ҳақида хабар берилган.

Маълумот ўрнида, Instagram’даги энг кўп обуначига эга ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари орасидан Муниса Ризаева ҳам 4,4 миллион обуначи билан 2-ўринни қайд этган. Ушбу рейтингни 1-ўрнини ҳонанда Шаҳзода 4,5 миллион обуначи билан эгаллаган.

Хонанда Муниса Ризаева мухлисларининг тўй ҳақидаги саволларига жавоб бергани ҳамда турмушга чиқадиган инсони ақлли, ўқимишли, оиласини боқа оладиган бўлиши кераклигини айтгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, сирли ошиқ томонидан унинг уйи олдида қилинган сюрприздан ҳайратлангани ва буни кутмаганлигини айтгани ҳақида хабар берилган.