«Бекор қилдингиз бу нарсани» Insta’блогер Дониёр Каюмов ўзидан 15 ёш катта актриса Ситора Фармонова билан муносабатлари тугаганини маълум қилди

Instaʼблогер Дониёр Каюмов «Tashkent City»да 28 октябрь куни ўзидан 15 ёш катта актриса Ситора Фармоновага севги изҳор қилгани ҳақида хабар берилганди. 30 ноябрь куни Дониёр Каюмов ўзининг Instagram саҳифасида Ситора Фармонова билан муносабатлари ёмонлашганини маълум қилди.

Фото: Instagram/@doniyorkayumov1

Таъкидланишича, улар бир оз муддат бирга бўлган ва ҳар иккиси ҳам ўзининг Instagram саҳифаларига бирга тушган расм ва видеоларини юклаган. Лекин маълум муддат ўтгач, яъни 30 ноябрь куни Дониёр Каюмов ўзининг Instagram’даги саҳифасида актриса Ситора Фармонова билан барча муносабатларни тугаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу муносабат рост бўлган.

«Салом ҳаммага, сизларга жуда катта янгилигим бор. Ситора, гап йўқ лекин. Қойил қолдим сизга. Ҳаммаси яхши, ҳаммаси яхши кетяпти, Instagram’даги видеолар, бахтли кунлар, шундан кейин мендан ‘отписатса’ қилиб юборяпсиз. Ҳамма бирга тушган расм видеоларимизни Instagram’дан олиб ташлаяпсиз. Телефон қилсам, кўтармаяпсиз.

Мен мажбурман бу нарсани Instagram’га қўйишга. Мен юрагимни сизга очиб, ўзимга яқин оляпманда, сиз менга бунақа нарса қиляпсиз. Одамга биласизми қанақадир ‘обидна’да бу нарса. Билмайман, қанақадир изоҳлар учун қанақадир одамларнинг фикри учун ёки кимдир сизни миянгизни заҳарлаганми, билмайман, лекин мен яна бир марта айтаман, яхши иш бўлмади. Бекор қилдингиз бу нарсани», — деди Дониёр Каюмов ўзининг Instagram story’сида.

Маълум бўлишича, актриса Ситора Фармонова ўзининг Instagram саҳифасидан Дониёр Каюмов билан тушган барча расмларини олиб ташлаб, унинг обуначилари сафидан чиқиб кетган.

Маълумот ўрнида, Дониёр Каюмов 1999 йил 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Ҳозирда уни Instagram’да 505 минг, TikTok’да эса 352,3 минг обуначи кузатади.

Ситора Фармонова эса 1984 йил 20 август куни Бухоро шаҳрида туғилган. У ўзбек киносидаги фаолиятини 1998 йил эфирга узатилган «Aёл зоти» номли сериалда роль ижро этишдан бошлаган. У бир неча кинокомедияларда, жумладан, «Хавфли бурилиш», «Менинг акам бўйдоқ» ҳамда «Энди дадам бўйдоқ» фильмларида ўйнаган роллари билан ўзбек кино оламида шуҳрат қозонган.

Эслатиб ўтамиз, Ситора Фармонова «Омон-омон» кўрсатувида берган интервюисда унга Голливудда 700 минг AҚШ доллар эвазига беҳаё саҳналари бор бадиий филмга суратга тушиш таклиф қилингани, бундан ташқари, уни ётоғига таклиф қилган таниқли режиссёр ҳақида гапирганди.