Ўзбекистонда чақалоқ савдосига сабаб бўлаётган асосий омиллар маълум қилинди

АОКАда 7 январь куни бўлиб ўтган брифингда Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти масъул ходими Наргиза Ҳожибоева Ўзбекистонда чақалоқ савдосига сабаб бўлаётган асосий омилларни санаб ўтди.

Кадр: YouTube

Вазирлик масъул ходимининг айтишича, чақалоқ савдосига сабаб бўлаётган асосий омиллардан бири бу боланинг онаси ижтимоий ҳимояланмагани ва моддий эҳтиёжлари таъминланмаганлигидир. Шунингдек, Наргиза Ҳожибоева сўзи давомида қуйидаги сабабларни ҳам санаб ўтган:

  • турмушга чиқмаган аёллар ҳомиладор экани ҳамда чақалоқни оиласидан яширишга уриниши;
  • фарзанд кўрмаган оилалар томонидан чақалоқ асраб олишга эҳтиёж мавжудлиги;
  • чақалоқ савдосининг олдини олишга қаратилган мукаммал ҳуқуқий асоснинг йўқлиги.

Маълумотларга кўра, 2017–2020 йилларда ўтказилган тезкор тадбирлар доирасида Ўзбекистонда чақалоқ савдоси билан боғлиқ 185 та ҳолат аниқланган. Хусусан, ушбу жиноятларнинг аксарияти хотин-қизлар томонидан содир этилган.

Аввалроқ Фарғонада бир ёшли фарзандини 1500 долларга сотмоқчи бўлган аёл ушлангани маълум қилинган эди.

Янгиликлар