Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимов вафот этди

Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимов вафот этди. Бу ҳақда Kun.uz маълум қилди.

Маълум бўлишича, Рустам Қосимов сўнгги бир ой давомида соғлигидаги муаммолар туфайли таътилга чиқиб, шифохонада оғир касалликдан даволанаётган эди.

Қайд этилишича, Рустам Собирович Қосимов 1956 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Шунингдек, Рустам Қосимов оғир касаллик туфайли таътилга чиққани ва унинг ўрнига Шоазим Миноваров Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори вазифасини бажара бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Янгиликлар