АҚШда нефть захиралари ҳафта давомида 1,4 млн баррелга қисқарди

АҚШда тижорат нефть захиралари ўтган ҳафтада 1,361 миллион баррелга камайди.

Trading Economics томонидан сўралган таҳлилчилар нефть захиралари 1,43 миллион баррелга камайишни прогноз қилган эди. Wall Street Journal эса нефть 500 минг баррелга камайишини прогноз қилган.

Шу билан бирга, бензин захиралари 915 минг баррелга, дистиллатлар эса 560 минг баррелга ошган.

Бу ўртача ҳисобда бензин з 1,18 миллион баррелга, дистиллат эса 1 миллион баррелга қисқаришни кутаётган экспертлар учун кутилмаган бўлди, дея хабар беради Trading Economics.

Янгиликлар