БМТ Исроилни қора рўйхатга киритишини эълон қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Исроилни ёш болаларга атайлаб зарар етказувчи ва ўлимига сабаб бўлувчи давлатларнинг қора рўйхатига киритишини эълон қилди. Бу ҳақда «WAFA» ахборт агентлиги хабар берди.

Бош котиб Гутерриш, Исроилнинг АҚШдаги ҳарбий атташеси генерал Хеди Зилберманни Исроилни қуролли тўқнашув зоналарида болаларга зарар етказувчи давлатлар қора рўйхатига киритиш қарори ҳақида хабардор қилди. У қарорни «якуний» деб атади.

Исроилнинг Гутерришни бундай қилмасликка кўндириш борасидаги кенг кўламли ҳаракатлари муваффақиятсизликка учради, — дейилади хабарда.

БМТнинг янгиланган қора рўйхати 26 июнь куни муҳокама қилиниши кутилмоқда. Унга кўра рўйхатда уруш зоналарида тинч аҳолининг азобланиши ҳақидаги ҳисобот тақдим этилади.

Маълумот учун аввалроқ, ушбу қора рўйхатга Афғонистон, Конго, Мали, Мьянма, Сомали, Судан, Йемен, Сурия каби давлатлар ҳамда «Ал Қоида», ИШИД, «Ал Шабоб», «Боко Ҳарам» каби ташкилотлар киритилганди.

Янгиликлар