Ўзбекистонда доллар курси қаторасига олтинчи ҳафта кўтарилди
Марказий банк 6 сентябрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.
Унга кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 4,09 сўмга ошиб, 10 274,17 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 162 сўм 56 тийинга баҳоланиб, 69,11 сўмга пастлаган. Шунингдек, 1 рубль 136 сўм 28 тийин этиб белгиланган. Маьлумот учун, ушбу алмашув курслари 8 сентябрь кунидан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2 сентябрь куни 1 АҚШ долларининг расмий курси 7,21 сўмга ошиб, 10 270,08 сўмни ташкил қилган.