Франция ИИВнинг Ўзбекистондаги вакили Сирил Гу Тошкентда ўз иш фаолиятини бошлади
Томонлар Франция ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилдилар

Франция Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистондаги вакили Сирил Гу Ташкентда ўз иш фаолиятини бошлади, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
Хусусан, Сирил Гу Франция Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Марказий Осиё давлатларининг ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун масъул этиб белгилангани маълум қилинди.
Шунингдек, унинг фаолиятини Тошкент шаҳрида олиб бориши Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Мулоқот давомида Франция ва Ўзбекистон ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, ходимларнинг малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда юқори даражадаги ўзаро ташрифларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ҳамкорликни янада жадаллаштириш ва мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича биргаликда иш олиб боришга келишиб олдилар.





