Centrum Air йўловчилари энди авиачипталарни Apple Pay va Google Pay орқали тўлашлари мумкин
Онлайн тўлов технологияси Octobank интернет-эквайринги асосида ишлайди

Чипта сотиб олаётганда йўловчилар энди Centrum Air сайтида Apple Pay va Google Pay воситаласини танлашлари ва банк картаси маълумотларини киритмасдан смартфонда тўловни тасдиқлашлари мумкин.
Онлайн тўлов имконияти Octobank билан ҳамкорликда банкнинг интернет-эквайринг базасида амалга оширилди.
Тўловни амалга оширишда токенлаштирилган маълумотлардан фойдаланилади – картанинг ҳақиқий реквизитлари савдо шохобчасига узатилмайди.
Бугунги кунда тўлов тезлиги мижоз тажрибасига бевосита таъсир кўрсатади: фойдаланувчидан қанчалик кам ҳаракат талаб этилса, танловдан харидгача бўлган йўл шунчалик осонлашади. Технологик ҳамкор сифатида бизнинг вазифамиз — бизнесга бундай тўлов тажрибасини бевосита онлайн харидга киритиш имкониятини бериш ҳисобланади. Авиация соҳасидаги ҳамкорларимиз учун бу айниқса муҳим: йўловчига парвозни танлашдан тўловгача бўлган йўлни босиб ўтиш қанчалик осон бўлса, умуман авиакомпания билан ўзаро алоқа шунчалик қулай бўлади, — дейди Octobank трансчегаравий пул ўтказмалари ва электрон тижорат бўйича бошқарувчи директори Владимир Василев.
Centrum Air йўловчиларнинг замонавий рақамли тўлов усулларига қизиқишини қайд этмоқда.
Octobank билан ҳамкорликда Apple Pay va Google Pay орқали тўловларни йўлга қўйиш йўловчиларимиз учун авиачипталарни харид қилиш жараёнини янада осонлаштириш имконини беради. Бу, айниқса, кундалик ҳаётда рақамли тўлов усулларидан фойдаланишга одатланган мижозлар учун муҳимдир. Биз Octobank жамоасига ечимни технологик жиҳатдан амалга оширганлиги ва самарали ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирамиз, — деб таъкидлади авиакомпания матбуот хизмати.
Apple Pay va Google Pay уланиши онлайн тўловларни қабул қилувчи компаниялар учун Octobank интернет-эквайрингининг имкониятларини кенгайтиради.
«Octo-mobile» иловасини юклаб олиш
Манзил: Фурқат кўчаси, 2А
Телефон: +998 71 202-33-33
Сайт: octobank.uz
Facebook: @octobank.aj
Instagram: @octobank.uz
Telegram: @Octobank_AJ
YouTube: @octobank





