Саида Мирзиёева тадбиркорларни Янги Тошкент лойиҳасига сармоя киритишга чақирди
Президент Администрацияси раҳбари Янги Тошкентга ташриф буюриб, қурилиш ишларининг бориши билан танишди ва шаҳарни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Янги Тошкентда бўлиб, бино ва иншоотларнинг олиб борилаётган қурилиш жараёнини кўздан кечирди.
Администрацияси раҳбари, шаҳар шиддат билан қад ростлаётгани ва ривожланаётганини таъкидлади. Хусусан, президент ташаббуси билан бошланган мазкур бунёдкорлик доирасида бугун улкан, кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилаётгани билдирилди.

Саида Мирзиёева, британиялик меъморлар томонидан пухта ва узоқни кўзлаб ишлаб чиқилган шаҳар концепцияси келгуси ўн йилликлар учун мустаҳкам асос яратишини билдирилди. Пойдевор қўйилди, бироқ шаҳарнинг эртанги куни қандай бўлиши энди бевосита ўзимизга боғликлиги таъкидланди.
Айнан шунинг учун тадбиркорларимиз Янги Тошкентга алоҳида эътибор қаратишларини истардим. Бу ерга сармоя киритинг, қурилиш қилинг, ўз бизнесингизни йўлга қўйинг. Мазкур масканнинг истиқболи ва имкониятлари беқиёс, — деди Мирзиёева.





