Наманганда 8 октябрь куни ҳаво ўзгариб туради

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 8 октябрь, пайшанба куни Наманган вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, Наманганда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—7 даража илиқ, кундузи 18—20 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6—11 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.

Андижон ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 6—11 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар