Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти билан минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, суҳбат давомида икки мамлакат ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилган ва бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилган.

Шунингдек, давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасида қатъий эканликларини таъкидлаган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентини Мустақиллик куни билан табриклаганди.

Янгиликлар