Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентини Мустақиллик куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмонни Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, давлат раҳбари Тожикистон президентига сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятида янги ютуқлар, дўст Тожикистон халқига эса тинчлик-омонлик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилаган.

Маълумот ўрнида, 1991 йил 9 сентябрда Тожикистон мустақиллиги эълон қилиниб, ушбу кун миллий байрам — Мустақиллик куни деб қабул қилинган.

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев Малайзия подшоҳи ва бош вазирини Мустақиллик куни билан табриклагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Президент Қирғизистон давлат раҳбари Сўронбой Жээнбековни Мустақиллик куни билан табриклагани хабар қилинган.

Янгиликлар