Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева COP31 доирасида миллий павилёнга ташриф буюрди
Ташриф давомида Зироат Мирзиёева қатор лойиҳалар билан яқиндан танишди

Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференсияси (COP31) доирасида Ўзбекистон биринчи хоними, «Замин» халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева мамлакат миллий павильонига ташриф буюрди.
«Узумзор – ўтмиш мероси, бугунги ечим, келажак учун илҳом» консепсияси асосида ташкил этилган павилёнда Ўзбекистоннинг экологик лойиҳалари ва ташаббуслари намойиш этилмоқда.

Ташриф давомида Зироат Мирзиёева ушбу лойиҳалар билан яқиндан танишди. Хусусан, Zamin фонди томонидан амалга оширилаётган Eco-Schools лойиҳаси иштирокчилари узлуксиз экологик таълим тизимини тақдим этдилар.
Мазкур тизим мактабгача ва бошланғич таълим учун LEAF, умумтаълим мактаблари учун Eco-Schools ҳамда олий ва ўрта касбий таълим муассасалари учун Eco-Campus дастурларини қамраб олади.

Таъкидланишича, COP31 доирасидаги Ўзбекистон миллий павилёни мамлакатда амалга оширилаётган экологик ислоҳотларни халқаро миқёсда намойиш этиш, тажриба алмашиш ва барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.





