Тошкентда Demokrat.uz нашри раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғойибназаровга суд ҳукми ўқилди
Февраль ойида Меҳмонов ва Ғойибназаров жуда кўп миқдорда товламачилик қилишда гумонланиб, қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди

Жорий йилнинг февраль ойида Demokrat.uz раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғойибназаровга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.
Хусусан, 2025 йил 15 декабрь куни Ғойибназаров Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган автосалонлардан бирининг фаолиятини обрўсизлантирувчи видеоматериал тайёрлаб, уни интернетга жойлаштирган.
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Ф. М. (1998 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган) ва А. Ғ. (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган)га оид жиноят иши кўриб чиқилди.
11 ноябрь куни эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Ф. М. Жиноят кодексининг 165 (товламачилик), 168 (фирибгарлик) ва 248 (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) моддаларида, А. Ғ. ушбу кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
Натижада, Ф. М. га 10 йил 3 ой муддатга, А. Ғ. га 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди. Тайинланган жазоларни умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Шунингдек, судланувчи Ф. М. дан жиноят доирасида жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланди.





