Зироат Мирзиёева Туркияда «Нол чиқинди» глобал алянсини тузишга бағишланган учрашувда иштирок этди
Мазкур алянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларинининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайтириш тамойилларини илгари суриш йўлидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси (COP31) тадбирларида иштирок этиш Туркияга ташрифи доирасида Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Анталия шаҳрида юқори даражадаги учрашувда иштирок этди.
Тадбирда «Нол чиқинди» (Zero Waste) Глобал алянси ташкил этилгани эълон қилинди.
Мазкур алянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларинининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайтириш тамойилларини илгари суриш йўлидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган.

Зироат Мирзиёева учрашувда сўзга чиқиб, таклиф ва самимий меҳмондўстлик учун Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоғанга чуқур миннатдорлик билдирди ҳамда унинг «Нол чиқинди» ташаббусини халқаро миқёсда илгари суришга қўшаётган шахсий ҳиссасини алоҳида эътироф этди. «Нол чиқинди» Глобал алянси ташкил этилиши қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон биринчи хоними Алянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш, шунингдек, ёшлар томонидан илгари сурилган экологик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.





