Фарғонада ҳоким ёрдамчиси пора сифатида iPhone 17 Pro Max олаётганда қўлга тушди

У смартфон эвазига фуқарога банкдаги танишлари орқали 150 миллион сўм кредит олиб беришда ёрдамлашишни ваъда қилган

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.

Хусусан, ўтказилган тезкор тадбирда «Қўрғонча» МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси Д.Х. фуқаро М.Й.га тижорат банкида ишловчи танишлари орқали 150 млн сўмлик кредит ажратиб бериши эвазига iPhone 17 Pro Max русумли уяли алоқа воситасини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон