Янги Тошкент алоҳида ҳокимликка эга бўлади

Ҳокимлик махсус ҳуқуқий режим асосида ҳудудни бошқаради, аҳолига хизмат кўрсатади ва ижтимоий-инфратузилма объектлари фаолиятини таъминлайди

Президент Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, Янги Тошкентда ўз ҳокимлиги ташкил этилади.

Янги бошқарув органи тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик расман ташкил этилишидан олдинроқ ўз фаолиятини бошлайди.

Ҳокимлик махсус ҳуқуқий режим шароитида Янги Тошкент ҳудудини бошқариш, аҳолига хизмат кўрсатиш, шунингдек, ижтимоий ва инфратузилма объектлари фаолиятини таъминлаш учун масъул бўлади.

Бир ой муддатда Бош прокуратура, Ички ишлар, Адлия, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Янги Тошкентда ўз тузилмаларини шакллантириши лозим.

Янги Тошкент ҳокимлиги ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари илгари Тошкент вилояти ва унинг туманлари органлари ваколатига кирган масалаларни мустақил ҳал эта олади. Ушбу ваколатлар дирекцияга доимий фойдаланиш учун берилган ҳудуд доирасида амал қилади.

Ўзбекистон