Фарғонада фильтри носоз корхона ҳавони ифлослантираётгани аниқланди

Корхона фаолияти тўхтатилди, унинг раҳбарига нисбатан эса жарима қўлланилди

Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Экополиция ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида Ўзбекистон туманида фаолият юритаётган саноат корхонаси фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида корхонада чанг-газ тозаловчи фильтр носоз ҳолатда ишлаётганлиги ва атмосфера ҳавосига зарарли ташламалар чиқараётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан корхона раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва жарима қўлланилди. Корхона фаолияти камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилди.

Ўзбекистон