Шавкат Мирзиёев Малайзия подшоҳи ва бош вазирини Мустақиллик куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия подшоҳи Абдуллоҳ Риаятуддин aл-Мустафо Биллоҳ ва бош вазири Муҳйиддин Яссинни Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, Малайзия 1957 йил 31 август куни Буюк Британия мустамлакасидан озодликка чиққан.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Молдова, Украина, Уругвай, Афғонистон ва Индонезия раҳбарларини Мустақиллик куни билан табриклагани хабар қилинган эди.

Янгиликлар